Андижон 24

Юксак мукофот муборак!


08.03.2018   1718

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 мартдаги «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Андижон вилоятидан Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 2-мутахассислик бўйича 1-босқич ўқувчиси Эъзоза Акмалжон қизи Обиджонова ҳамда Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси Дилрабо Обид қизи Аҳмедова Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби бўлдилар.

Эъзоза Обиджонова

Зулфия номидаги Давлат мукофотига адабиёт йўналишидан номзоди кўрсатилган Эъзоза Обиджонова «Ватанимга таянч бўламан» республика танлови ғолиби, Дўрмон Ижодиёт уйида ўтказилган «Истеъдод мактаби» 7-республика семинари ҳамда 1-республика ёш ижодкорлар форуми иштирокчиси.

Эъзозанинг «Сабр гуллари» номли тўплами «Биринчи китобим» туркумида республика «Ижод» фонди томонидан 20 минг нусхада чоп этилган.

Дилрабо Аҳмедова

Андижон давлат университети маданият ва хотин-қизлар спорти факультети 1-босқич талабаси Дилрабо Аҳмедова 7 йилдан буён син-хрон сузиш спорти билан шуғулланиб келади.

Олимпия захиралари коллежида устози Наталья Мамараззоқова мурабийлигида 6 карра Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлган. Малайзияда бўлиб ўтган очиқ чемпионатда 3-ўрин соҳиби, Россияда ўтказилган жаҳон чемпионати финали иштирокчиси бўлди.