Андижон 24

ЮКЛАРНИ ЧЕГАРА СИМ ТЎСИҒИДАН ЎТКАЗИШ РЕЖАСИ ЧИППАККА ЧИҚДИ!


06.11.2019   965

Божхоначилар томонидан юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарлик фош этилди.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ф.З ва яна 5 нафар фуқаролар қўшни чегарадош мамлакат ҳудудидан чегара сим тўсиқлари орқали маълум бир ҳақ эвазига Қирғизистон фуқароси бўлган Ойбек исмли шахсга тегишли бўлган 62 миллион сўмлик “Газ хисоблагич” ва “Иситиш жихоз”ларини ноқонуний йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига ўтказмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарҳод Каримов

Андижон вилоят божхона бошқармаси

катта инспектори