Спорт

«Ёзги биатлон»: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚАГА СТАРТ БЕРИЛДИ


10.11.2020   2267

Пахтаобод тумани марказий ўйингоҳида “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ўқув муассасалар ва ўқув спорт техника клубларида спортнинг “Ёзги биатлон” тури бўйича фаолият юритаётган тўгарак ва секцияларидашуғулланувчи ёшлар ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун спорт мусобақасига старт берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Муҳиддин Сатқулов, туман ҳокими Махмуджон Бозоровлар иштирок этмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад уюшмаган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенга тарғиб қилиш, ҳамда спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини янада оширишдир.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги ўқув муассасалари қошида спортнинг картинг, автокросс, авторалли, автомобил халқа пойгалари, автомобил кўпкураши, мотокросс, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиомодел, ракетамодел, кемамодел спорти каби техник ва амалий спорт турлари оммалаштирилмоқда.

«Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати.