ЖАМИЯТ

ЁШЛАРНИ ЖАМИЯТДА ЎЗ ЎРИНЛАРИНИ ТОПИШЛАРИ УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА


28.10.2020   2509

Юртимизда кундан-кунга ёш авлодга бўлган эътибор уларга яратилаётган шарт-шароитлар, ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

28 октабрь куни Асака туманидаги 60-умумтаълим мактабида “Вояга етмаган ўқувчи қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш”,ўз жонига қасд ва суйиқасд қилишнинг оқибатлари ҳамда руҳий таъзиқлар, зўравонликка қарши курашиш, кийиниш одоби, бўйича семинар тарзида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, профилактик тушинтиришлар олиб борилди.

Ушбу тадбирда, 9-10-11-синф ўқувчи қизлари, Асака тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари, Муқимий МФЙ раиси, Ҳонақа МФЙ маслаҳатчиси, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар қатнашдилар.

Машваратда сўз олганлар бугунги кун ёшларининг юриш туриши, кийиниши, сўзлашиш одоби, катталарга ҳурмати қандай бўлиши кераклиги бўйича, ўз фикр мулоҳазаларини айтишди.

Шунингдек профилактика инспектори, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида тушинчалар бериш билан бирга, тақдимотлар, тарқатма материаллар билан ўқувчиларга психологик ёндашиш орқали дўстона суҳбатлар ўтказди.

Шу ўринда шуни айтиб ўтиш жоизки, мактаб жамоасида устоз ва ўқувчилар ўртасида самимий муносабат юксак даражада эканлиги, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бераётган тавсиялари, ўгитларида ҳам яққол кўзга ташланиб турибди.

Зулхуморхон АКБАРОВА

Асака тумани ИИБ ҲПБ

инспектори катта сержант.