ЖАМИЯТ

ЁШЛАР ЮРТНИНГ КЕЛАЖАГИ


07.04.2021   565

Бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч ҳар қачонгиданда юқори. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманида бўлиб, дастлаб 800 дан ортиқ ёшлар билан учрашди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган изчил сиёсат хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Жараёнда Асака тумани ёшлари томонидан ҳудуддаги «Ёшлар саноат ҳудуди»да амалга оширилаётган лойиҳалар билан атрофлича танишиб, тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек, ишсизлик, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш масалаларида ёшларнинг муаммоларини тинглаб уларни хал қилиш чораларини кўриш бўйича вилоят, туман ташкилотлари, тижорат банкларига топшириқлар берилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур қабул жараёни 2 кун давом этди.