Андижон 24

«ЁШЛАР ВАҚТИ» МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ


19.06.2019   2465

АНДИЖОН (auz.uz) – Андижон шаҳридага Ёшлар марказида вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларга қарши курашишда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ёшлар вақти” мавзусида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Кенгаши ходими Нодирбек Қаҳҳоров хабар бермоқда.

Унда ички ишлар органларини профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган ҳамда бандлиги таъминланмаган ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Матисаев, ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Маъмиржонов, бошқарма Пробация хизмати бошлиғи З.Отахонов,вилоят Бош имом хатиби Н.Холиқназаровлар иштирок этиб, ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Тадбирда муваффақиятга эришган спортчи, тадбиркор ёшлар ҳамда ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийлар ҳам сўзга чиқишиб, ўзларининг тўғри йўлдан адашмай, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишлари лозимлиги бўйича маслаҳатларини бердилар.

Тадбир давомида Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббуси ижросига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда жами 21 нафар ёшларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.