ЖАМИЯТ

ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЯНАДА КЕНГАЯДИ


19.10.2020   2007

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 8 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар ва ёшлар масалаларига алоҳида тўхталиб, янги иш тизими жорий этиш зарурлигини таъкидладилар. Энди ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантирилади. Уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга иштиёқи бор ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади. Тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясиАндижон шаҳри Кенгаши томонидан ҳудуддаги 50-умумтаълим мактабида ўтказилган йиғилишда ана шу масалалар кўтарилди.Бу йил битирувчиларнинг 34 фоизи олий таълим даргоҳларининг талабалари бўлишди. Қолган битирувчиларнинг тақдири нима бўлади? Тадбир давомида депутатлар, жамоатчилик вакиллари бу борада жўяли таклифларини билдирдилар.

23-Иттифоқсайлов округи депутати Гулзира Исмоилова ва Ёшлар парламенти аъзоси Хусниёбону Жонибекова жараёнда ҳеч бир ёш ёки аёл эътибордан четда қолмаслиги, айрим касбларга қўйиладиган талаблар соддалаштирилганлигини айтиб ўтдилар. Эндиликда кутубхоначи, банк агенти, таржимон, реклама мутахассиси каби соҳаларга олий маълумот талаб қилинмаслигини инобатга олибтаклифлар кўриб чиқилмоқда.

Депутат сайлов округидаги таълим муассасаси фаолиятидан қай даражада хабардор? Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмаклашиш борасида ижро ҳокимиятларига таклифлар киритяптими? Бандлик масалалари қандай ҳал этилмоқда? ПартияМарказий Кенгаши томониданмаҳаллий Кенгаш депутатлари олдига қўйилган вазифалар асносида шу саволларга амалий жавоб қидирилади.

– Қайси ҳудудда бандлик масаласида муаммо бўлса, бу муаммога ўша ҳудуд депутатининг айби сифатида қараймиз, – деди партиялидери Алишер Қодиров.

Улуғбек АЗИМОВ,

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон шаҳри кенгаши раиси.