Спорт

ЁШЛАР ФУТБОЛ БИРИНЧИЛИГИ


30.10.2018   245

Андижон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Бунда оммавий турларга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир ўқувчини қамраб олишга, ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ҳаракат қилинмоқда.

Мини футбол бўйича ўтказилган навбатдаги мусобақанинг очилишида халқ таълими бўлими вакиллари, мураббийлар ва спортчилар иштирок этдилар. Унда сўз олганлар спортнинг аҳамияти ва ташкил этилган мусобақалардан кўзланган мақсад ҳақида гапирдилар.

Шаҳардаги 48 умумий ўрта таълим мактабининг карате клуби аъзолари ўзларининг чиқишлари билан барчага кўтаринкилик бахш этди. 300 нафардан зиёд ўқувчи иштирокидаги футбол мусобақасида шаҳардаги барча мактаблардан сараланган жамоалар фаол иштирок этдилар.

М.Тўхтаназаров.