Бугуннинг гапи

ЁШЛАР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ БЎЙИЧА КЎНИКМАЛАРГА ЭГА БЎЛМОҚДА


11.10.2019   260

Бўз туманидаги қурилиш ҳамда коммунал касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари учун “Ҳуқуқини билган адашмайди” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди. Унда Бўз тумани давлат хизматлари маркази директори У. Эрматов, Бош вазир қабулхонаси туман бўлими мудири Т. Ашуровлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатларида бошланғич тадбиркорлик сир асрорлари, қандай қилиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, фаолиятни олиб бориш бўйича кўникмалар берилди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиблари ҳақида тушунчалар берилиб, кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув мобайнида ўқувчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон

вилоят бошқармаси матубот хизмати.