Андижон 24

ЁШЛАР БОҒИДА ЁШЛИК ОҚШОМИ (+ФОТО)


29.06.2019   4946

АНДИЖОН (Аuz.uz). Андижон шаҳрининг сўлим гўшаларидан бўлган Ёшлар боғида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Ёшлик оқшоми” сайли ўтказилди. Бу ҳақда вилоят журналистика маҳорат маркази тингловчиси, Андижон давлат университети талабаси Дилдора Олимжонова хабар бермоқда.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткир Шукуров, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси О. Йўлдашев ҳамда олий таълим муассасаларининг ректорлари эштирок этди. Меҳмонлар боғ бўйлаб ёшлар томонидан ташкил этилган беш ижобий ташаббусларни ўзида акс этган кўргазмаларни кўздан кечирдилар.

Вилоятдаги барча олий ўқув юртларининг талабалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, уюшмаган ёшларнинг юзида эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлиги акс этганини кўриш мумкин.

Тадбир мобайнида талаба қизлар томонидан миллий ва замонавий либослар кўргазмаси, шунингдек, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг “Оғалар” қувноқлар ва зукколар жамоасининг чиқишлари намойиш этилди. Вилоятимизнинг таниқли эстрада хонандалари томонидан ижро этилган шўх-шодон қўшиқлар эса даврага кўтаринки кайфиятни бағишлади.

Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирлари ҳудудларда давом этмоқда.