Бугуннинг гапи

ЁШ ҲИМОЯЧИЛАР МАКТАБИ


11.01.2020   161

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Хўжаобод автомобиль мактабида халқ хўжалигига оммавий касбдаги техник мутахассислар тайёрлаш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиб, салмоқли ютуқларга эришилди. Ўтган йили ана шу янгиликлар қўлланилган ҳолда "В" ва "ВС" тоифадаги 1 минг 575 нафар автотранспорт воситалари ҳайдовчиси тайёрланди.

Мактабда ёшларниватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тўгараклар мактаб ва коллеж ўқувчилари билан гавжум. Улар малакали устозлар кўмагида мунтазам шуғулланиб келмоқдалар. Ўтган йиллар давомида вилоятда 1-ўринни эгаллаб, республика мусобақаларида фаол иштирок этдилар. Мотоспорт секцияси ёшларнинг энг севимли йўналишларидан. Вилоят терма жамоаси аъзоларининг кўп қисмини мактабимиз ёшлари ташкил қилади.

Хўжаобод автомобиль мактаби туманда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ҳарбий ватанпарварлик тадбирларини ўтказишда фаол иштирок этиб келмоқда. Оммавий ватанпарварлик ойлиги доирасида турли мусобақалар, ўйинлар, беллашувлар ташкил этилиб, ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши, жисмоний ва ақлий ривожланишига хизмат қилмоқда.

Келгусида тўгаракларимизни кенгайтириш, турларини кўпайтириш, ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш ва техник жиҳозлар билан бойитиш назарда тутилган. Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг бўш вақтларини фойдали машғулотларга жалб этиш, Қуролли Кучларга етук, салоҳиятли мутахассисларни етказиб бериш ва шу орқали Ватанимиз тинчлигини мустаҳкам ҳимояланишига ҳисса қўшишдир.

Рашидбек

САРИМАНОВ,

Хўжаобод автомобиль мактаби бошлиғи.

Хўжаобод автомобиль мактаби жамоаси барча юртдошларимизни, Ватанимиз ҳимоясида собит турган ҳарбий хизматчилар, аскарлар, осойишталик посбонлари, қолаверса, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи"Ватанпарвар" ташкилотининг вилоят кенгаши ва унинг қуйи тизимида фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларини Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этади.

Оилаларига тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, соғлик-саломатлик, хайрли ва олижаноб ишларида улканзафарлар тилайди.

Юртимизда ҳамиша осойишталик ҳукм сурсин.Осмонимиз мусаффо, дастурхонларимиз тўкин-сочин, ҳар кунимиз байрам, шоду ҳуррамлик бўлсин.

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

МУБОРАК БЎЛСИН!