Андижон 24

ЁШ ФЕРМЕРЛАР УЧУН АГРОСАЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ


21.06.2019   1230

ЖАЛАҚУДУҚ (Аuz.uz). “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳудудий бўлими томонидан Жалақудуқ туманида агросаёҳат ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ходими Нодирбек қаҳҳоров ҳамда вилоят журналистика маҳорат маркази тингловчиси Мафтуна Маҳкамова хабар бермоқда.

Унда иштирок этган қирқ нафарга яқин ёш фермер ва соҳага қизиқувчи уюшмаган ёшлар агросаёҳат давомида тумандаги “Нурли қуёшфермер хўжалигида бўлишди. Хўжалик раҳбари А. Маҳмудов иштирокчиларга фермер хўжалигини ташкил этиш ва аграр соҳани қандай қилиб ривожлантириш бўйича тушунчалар тақдим этди.

Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши ҳудудий бўлими бошлиғи А.Тангирқулов ёшларга берилаётган имтиёзлар, туманда амалга оширилаётган “Ўсимликлар клиникасилойиҳаси ҳақида маълумот берди.

Агросаёҳат қатнашчилари намунали фермер хўжаликлари қошида ташкил этилган боғ ҳамда иссиқхоналар фаолиятини ҳам кузатдилар, мазкур соҳа бўйича қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишдилар.