ЖАМИЯТ

ЁШ АВЛОДНИ УЛҒАЙИШИДА ОНА ТИЛИМИЗНИНГ АҲАМИЯТИ МУҲИМ


21.10.2020   869

Мустақиллик йилларида ўзбек тилини тиклаш асраш ва ривожлантириш унинг давлат тили сифатида жамиятдаги ўрни, аҳамияти ва тасирини кучайтириш, том маънода миллий қадриятга айлантириш йўлида улкан миқёсдаги эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Тил тараққиёти халқ тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ, уларни бир биридан ажратиб бўлмайди, ибора тили билан айтганда, улар "эт билан тирноқ"дир, табиат ва жамиятда инсон тилидай мураккаб, серқирра, серқатлам, сервазифа, шакл ва мазмун таносиби таранг ҳодиса камдан кам топилади.

Абдулла Авлоний айтганидек "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадиган ойнайи жаҳон ҳаёти тил ва адабиётидир.” Маълумки жамият ҳаётида, тарққиётида она тилимиз аҳамияти жуда ҳам катта ҳисобланади. Қайта қуриш жамиятимизнинг фақатгина ижтимоий - иқтисодий, сиёсий соҳасидагина эмас балки маданий ҳаётида ҳам ривожланиш ўз аксини топмоқда. Барчамизга маълумки адабий тилда гапириш ва ёзиш кишиларни бир бирини осон тушунишга ёрдам беради десак муболаға бўлмайди ва шу билан бирга нутқ жозибадорлигини оширади ва муаллифнинг ички кечирмаларини батафсил ёритишга ёрдам беради.Маълумки жамият тарққиётида она тилимизнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Бутун дунё халқларининг сиёсий, маданий тараққиётини она тилимизсиз тасаввур қилиб бўлмайди, чунки у муҳим алоқа воситаси таркиби сирасига киради.

Шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, туркий тил хазинасига тилла сандиқ ясаган бобомиз Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону луғати турк "асарида "Одобнинг боши тил"дир деган мақолни келтириб ўтган. Она тили болаларда ватанпарварлик туйғуларни ўстириб боришда, болаларнинг маънавий, маданий савиясини ўсиб бориши учун қудратли восита бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга ахлоқий жиҳатлари кескин тарзда ривожланишда ҳам муҳим рол ўйнайди.

Шоира Зулфияхоним таъкидлаганидек "Она тилини мукаммал ўрганган киши она юртининг тарихини билишга тўлиқ муяссар бўлади.Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз тарихнинг таг-томиригача назар ташлаймиз ,албатта, бу йўлда бизга кўмакдош она тилимиз.”

Тилимиз тарихини ўрганиш орқали биз халқимиз тарихини, унинг тарихий ҳаёт тарзини, курашлари, ижтимоий маданий ривожланиши ҳақида дунёқарашга эга бўламиз бу, албатта, бир инсон учун улкан бахт. Она тили маънавиятнинг ўзига хос кўзгусидир, бу кўзгуни асрамоқ ва унинг покизалигини сақламоқ маънавий камолатимиз учун, бундан билишимиз мумкинки келажаги буюк давлатимизнинг халқимиз ва миллатимизнинг пойдевори учун муҳимдир. Халқнинг миллий маданиятини ва ўзига ҳослигини ифода этувчи восита бу ўзбек тили яни ҳар бир мамлакатнинг она тили ҳисобланади.

Она тилини чуқур ўрганиш орқали ватанга муҳаббат, тарихга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат ўтмишга садоқат каби туйғуларни юксак даражада ривож топишига кенг жабҳада ёрдам беради. Она тилига бўлган муҳаббатни ва баркамоллик, барқарорлик сифатларни ёшлар онгида ривожлантириш келажагимизнинг мустахкам ва барқарор бўлишини таъминлаши шубҳасиздир. Ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлоднинг камолатига барчамиз масъулмиз десак муболаға бўлмайди. Азал - азалдан ўзбек халқининг асл жонкуяр намояндалари тил, жумладан, она тили масаласига алоҳида эътибор билан қараган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, агар XV асрда Алишер Навоий туркий тилнинг ифода имкониятлари бениҳоя кенг эканлигини ўз ижоди орқали кўрсатиб бера олган бўлса, бу тилнинг қонуний муҳофазаси фақат ХХ асрнинг охирида, яъни юртимиз ўз миллий мустақиллигини қўлга киритиши арафасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши билан яъна бир бор юқори поғонага кўтарилди.

Ирода Юнусова,Ҳилола Ҳайдарова, Одина Исақова,Шаҳзода Умарова, Қўргонтепа тумани 39-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари.