Хорижда

ЁРУҒЛИККА ИНТИЛИБ ЯШАЙЛИК


28.10.2019   973

Энергетика вазирлиги, ҳудудий электр тармоқларинингакциядорлик жамиятлари ҳамкорлигида Андижон шаҳридагиЁшлар марказида Президентимизнинг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ваижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи техноло-гияларни жорий этиш ва қайта тикланувчан энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидандавра суҳбати васавдо ярмаркаси ўтказилди.

Вилоят ҳокиминингбиринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлганталаб-эҳтиёжларни узлуксизқаноатлантиришга қаратилган тадбирлар ҳақидафикр-мулоҳаза юритди.

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида энергия самарадорлигини ошириш, тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчан манбаларни кенг жорий этиш бажарилмоқда. «Ўзстандарт» агентлиги билан менежмент тизимини жорий этиш, ходимларни ўқитиш, сертификатлаш бўйича амалий ишлар қилинди. Трансформаторлар ва электр узатиш линияларида йўқотишларни камайтириш чоралари кўрилди. Тармоқларни модернизация қилиш ҳисобигауларникамайтиришгаэришиляпти. Қайта тикланувчан манбаларни ривожлантиришга эътибор берилаётир. Кўча ва магистраль йўлларниёритиш бўйича уйғунлаштирилган интеллектуал тизим жорий қилинмоқда. Куз-қиш мавсумини тартибли ўтказиш учун замонавий русумдаги трансформаторларўрнатилди. Бу Хўжаобод, Андижон, Шаҳрихон, Балиқчи, Олтинкўл туманлари, Андижон шаҳрида амалга оширилди.

Акциядорлик жамияти бўлим бошлиғи Одилжон Нуриддинов шогирди Анваржон Холматов билантармоқлардагиўчиш,носозликларни тезкораниқлаш ва жадал бартараф этиш тизиминияратди. Диспетчерлар, таъмирловчилар иши енгил кўчади. Авваллари ўчиш, носозликни аниқлашга 4-5 соат кетарди.

– Компьютер-мониторингида нафақат вилоятимизда, истасангиз, Қорақалпоғистон республикаси ҳудудидаги тармоқаҳволини, носозлик борлигини тез билишингиз мумкин, – дейди янгилик муаллифи. – У Тошкент шаҳри, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятларида қўлланиляпти.

Андижонахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари Неъматжон Маликов, Дилнозахон Файзуллаева тадбирда фаол қатнашдилар. Коллежўқувчиси Сарварбек Халилов шамол генератори макетини ясаган бўлса, Рўзимуҳаммад Неъматов қуёш панелиданқувват олиш бўйичаизланаётганини кўрсатди.

Давра суҳбати савдо ярмаркаси билан уйғунлашди. Мамлакатимизда фаолият юритаётган қаторкомпаниялар, фирмалар хизматларидаги янгиликлар тақдим қилинди. «Ҳудудгаз Андижон» масъулияти чекланган жамияти тежамкор газ ёндиргичларниҳавола этди. «HAN» русумдагиэлектромобиллар кўргазмаси қизиқарли бўлди. Бундай экологик тоза транспорт намуналари Хонобод шаҳрида хорижлик ҳамкорлар билантайёрланаётир.

«auz.uz» online гуруҳи.