Ижод гулшани

Ёнма- ён.


05.02.2018   439

(Қатра)

Ёнма-ён сўзи кўнгилга ҳамиша яқин, ҳамиша ёқимли.Қани эди бу ҳаётда хамиша ёнма- ён юрсак, турсак, яшасак...

Қиқир-қиқир кулаётган болакай ўзи дадил қадам ташласа ҳам бир қўлида онасини, яна бир қўлида отасини қўлидан тутиб, улар билан ёнма-ён юрсагина ўзини эркин ҳис қилади.Улар билан ёнма- ён дамлар энг қувончли дамлар.

Болакайлар мактабга доимо бирга, ёнма ён боришади.Бир партада ёнма ён утиришади.Сафларда ҳам ёнма- ён қўл ушлашиб юришади. Хатто расмларга ҳам ёнма ён туриб тушишади.Ёнма -ён юришни улар беғубор болалик деб билишади.

Ёш келин-куёвлар ҳамиша бахтли,ёнма- ён юришса унданда бахтли.Улар ёнма- ён туриб никохдан ўтишган,Катта базм даврасида ёнма- ён ўтиришган. Дўстлари уларга бир умр ёнма- ён ҳаёт кечиришларини тилаб ниятлар килишган.

Одамлар махаллаларда бир- бирлари билан ёнма- ён, қўни-қўшни бўлиб яшашади.Бир кун кўришишмаса бир- бирларини дарров сўраб қолишади. Қаерга боришмасин қўшнисини сўрашса, дарҳол: “Вой. нега танимай, ахир ёнма-ён яшаймизку?!”дея фахр билан гапиришади.

Халқимизда «Эр-хотин қўш хўкиз» дея хазиломуз гапиришади.Бу нақл ҳам ёнма -ён яшаш дегани. “Дўст бўлсанг ёнимда тур” дея хитоб эса аҳилликка ишора. Собиқ талабалар гапларига қулоқ тутсангиз, улар ҳам бир хонада, бир қаватда ёнма-ён яшаганликларини завқланиб гапиришади.

Бу ҳаётда ёнма ён сўзи армон бўлганлар ҳам бор.”Қани эди ўша қиз билан бир дақиқа ёнма- ён турсам”дея орзу қилади ошиқ йигит.”Урушга дўстим билан бирга бордик” хотирлайди кексалардан бири ёнма- ён жанг қилдик. Лекин ажал дўстимни танлади. Ҳамон ўша ёнма- ён юрган дамларни унита олмайман...”

Бу ҳаётда орзуларим бисёр, баланд-баланд осмон қадар баланд. Лекин энг, энг баланди – бу, тенгдошларим ичида тенг, ёнма-ён юриш, ёнма-ён яшаш... Мен ҳаётни узун йўлакчага ўхшатаман. Истайманки одамлар шу йўлакчада ҳамиша ёнма-ён юришсин...

Абдураҳим Бозорбоев.