ЖАМИЯТ

ЁЛҒИЗБОҒЛИКЛАР ТИББИЁТДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ЧИҚДИЛАР


07.07.2020   4019

Корррупция жиноятчилиги хақида гап борганда айримлар тиббиётчиларни айблашга уринади. Аслида ҳам шундайми?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод тумани кенгаши ташаббуси билан Ёлғизбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар олдига айни шу савол қўйилди. Дастлаб тизимдаги ислохотлар, корррупцияга қарши курашиш борасида қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ва тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фуқароларга тушунча берилди. Сўровнома асосида ҳудуддаги 51–қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари томонидан аҳолига қандай хизмат кўрсатилаётгани ўрганилди.

Музаффар Бекмирзаев, маҳалла фуқароси:

-Очиғи, тиббиёт ходимларини порахўрликда айблаганларни сира оқламайман. Ўз ҳаловатидан кечиб инсонлар саломатлиги йўлида хизмат қилиш том маънода қахрамонлик. Барчамизни ташвишга солган карантин даврида бу ўз исботини топмадими? Жиноятчиликка йўл очганларга жазони кучайтириш керак. Шунда жамиятда ўз ўзидан соғлом мухит яратилади.

Тадбир доирасида ўтказилган тиббий кўрик фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам бўлди. Турли касалликлар аниқланган 17 нафар фуқарони соғломлаштириш бошланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.