ЖАМИЯТ

ЙИЛЛАР БЎЙИ ТЎПЛАНГАН ТАЖРИБА САМАРАСИ


23.06.2020   652

“Қўрғонтепатумангаз” филиали нафақат вилоятдаги балки республикамизда ўз ўрнига эга бўлган газ таъминоти корхоналаридан бири ҳисобланади. Бежиз ушбу филиалда Собиқ Иттифоқ даврида соҳа бўйича бутуниттифоқ семинарлар ўтказилмаган. Йиллар давомида тўпланган тажрибалар газ таъминотининг ҳар бир йўналишларига татбиқ этилмоқдаки, натижада газ соҳаси хизматидан қўрғонтепаликлар ҳам мамнун бўлмоқдалар.

Маҳмуджон Каримов филиалнинг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш устаси ҳисобланиб, у ўзининг 8 нафар ҳамкасблари билан туман аҳолисига чин дилдан хизмат кўрсатиб келмоқда. Айни вақтда “Янги ҳаёт” МФЙ ўрасидаги “Олтин бошоқ” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилмоқда экан. Ушуб кўп қаватли уйлардаги 4 кампаракли газ плиталари узоқ йиллардан бери ўз эгаларини хурсанд қилмоқда. Сабаби эса оддий, йилда икки маротаба жорий созлаш ҳамда бир маротаба техник кўрикдан ўтказилади. Чилангарлар эса хонадонларга бепул ўрнатиб берилаётган замонавий турдаги электрон газ ҳисоблаш ускуналари ҳақида аҳолига тушунча бериш қаторида, энергия тежамкор газ жиҳозларидан фойдаланишни тарғиб этишмоқда.

“Жомий” МФЙ “Бўйдоқ” кўчасидаги Ҳошимжон Каримов ҳам йигитлар хизматидан хурсанд. Ёзги ошхонасига ўрнатилган газ плитасини яна бир бор техник кўрикдан ўтказдирар экан, ўз хонадони хавфсизлиги учун қайғураётганларга миннатдорчилик билдириб ўтди. “Ахир, газ плитаси атрофида аёлим ва қизим куймаланишади-да, овқат қилган ҳам улар, чой қайнатган ҳам. Уларнинг хавфсизлиги мен учун муҳим, энди мана кўнглим тўқ, бир йилгача бемалол овқат қилишаверади”,-дейди Ҳошимкон Каримов.

44 мингдан ортиқ уй ичиги газ жиҳозларидан бугунга қадар 10 мингдан ортиғи техник кўрикдан тўла ўтказиб бўлинди. Чилангарлар эса сидқидилдан аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатишда давом этмоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати