ЖАМИЯТ

ЙИГИТЛАР ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ


07.04.2021   634

Андижон горнизонидаги муддатли ҳарбий хизматга бораётган йигитларни кузатиш маросими бўлди. Бир хил ки-йимдаги йигитлар саф тортишди. Ватан ҳимоячиси бўлиш уларнинг мақсад-муддаосидир.

Тадбирда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Дониёрбек Пўлатов, Ёшлар иттифоқи вилоят ташкилоти вакили Бахтиёр Норқобилов, меҳнат фахрийси Содиқжон Холматов, ҳарбий хизматга чоғланаётган Ахроржон Бозоров сўзга чиқдилар.

Ҳарбий хизмат йигитлик бурчим, деди Аҳроржон Бозоров. Ватанимиз тинч-осойишталигини сақлашда тенгдошларимга ибрат бўлишни ният қилдим.

Ҳарбий хизматга жўнатилаётган йигитларга совғалар топширилди.

Азаматжон ТОШМАТОВ.