Андижон 24

«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ – АМАЛДА! (+ВИДЕО)


06.11.2021   1039

Кейинги йилларда атроф-мухитга бўлган салбий таъсирлар ортиб бормоқда. Атмосферага турли ифлослантирувчи моддалар чиқарилиб, флора ва фаунага хавф ортмоқда. Шунинг учун мамлакатимизда табиатни мухофаза қилишга қаратилган экологик сиёсат амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев эълон қилган “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида йилига 200 млн туп бута ва дарахт экиш режалаштирилган. Шу мақсадда ўтказилаётган “Бир миллион дарахт” акцияси вилоятимизда ҳам қизғин тус олди. Андижон тумани адирликларига қурилаётган умумий майдони 4 минг гектар бўлган Янги Андижон шаҳарчасининг 1820 гектари яшил ҳудуддан иборат бўлади.

Жумладан, 6 ноябръ куни вилоятимиздаги қатор ташкилотлар ушбу массивда 30 сотихдан иборат ҳудудда тупроқ ва иқлим шароитига тез мослаша оладиган 25 турдаги дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Маълумот ўрнида, Андижон вилоятида шу кунгача 55 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, яшил майдонлар барпо этилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.