Андижон 24

ЯШАСИН МЕҲР-ОҚИБАТ!


06.05.2020   702

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат кўрсатиш каби азалий одатларимизни намоён этиш юзасидан илгари сурган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини Андижон вилояти Избоскан туманидаги Янгиқишлоқ қишлоғи тадбиркорлари, ишбилармон фуқаролари қишлоқдаги ёрдамга мухтож хонадонларни аниқлаб уларга ёрдам қўлини чўзмоқдалар.

Ана шундай ташаббускор, саховатпеша тадбиркорлардан бири Сайфиддин Қўшоқовдир. У Россиянинг Барнаул шаҳрида тадбиркорлик қилади ва аввалдан туғилиб ўсган қишлоғи кўчаларини таъмирлаш, чароғон қилиш, қабристонларни ободонлаштириш ишларида миллионлаб сўмлаб хомийлик кўрсатарди. Яқинда у қишлоқдаги 60 та хонадонга 15 миллион сўмлик ун, ўсимлик ёғи, гуруч, гўшт, тухум, пиёз, картошка, пиёз, мева каби озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

- Эл бошига иш тушса элга эш бўлиш, ҳамиша бир-бирларини қўллаб қувватлаш, меҳр – оқибат, саховат ва кўмак бериш миллатимизга хос энг олий ва улуғ фазилатларимиздан, - дейди у. – Айниқса, ҳозирда Рамазон ойида саховат ва кўмак кўрсатиш савоб ҳамдир.

Ана шундай саховатпеша тадбиркорларимиз кўпаяверсин. Яшасин миллатимизга хос меҳр – оқибат ва қадриятларимиз!

Йўлдош Исоқжонов,

фахрий журналист.