Бугуннинг гапи

ЯРИМ МИЛЛИОН ДОЛЛАР КОНТРАБАНДА УШЛАБ ҚОЛИНДИ


21.09.2020   467

Ватанимиз сарҳадлари барчамиз учун муқаддас. Уларни кесиб ўтишда қонун билан белгиланган тартибга қатъий амал қилиш фуқаролик бурчимиздир.

Президентимиз ташаббуси билан юртимиздан қўшни давлатларга чиқиш учун барча шароитларга эга халқаро ўтказиш пунктлари ташкил этилган. Савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатиш учун тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилган. Шунга қарамай ўз шахсий манфаати йўлида қонунларга риоя қилмайдиганлар ҳам учраб турибди.

Жумладан, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қўрғонтепа тумани, Қорасув шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой устидан қўшни Қирғизистон Республикасига 500 000 АҚШ долларини олиб ўтишга бўлган уриниш сергак чегарачиларимиз томонидан тўхтатиб қолинди. Валютафурушлар ушланиб, мазкур маблағ давлат ҳисобига топширилди.

Ҳ.Умаров,

ДХХ чегара қўшинлари капитани.