Бугуннинг гапи

ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТДАН МАМНУНМИЗ


17.08.2018   194

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами шукуҳи кезаётган айни кунларда Андижон шаҳри аҳолиси учун қулай бўлган 12 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари харидорларга намунали хизмат кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ярмаркаларнинг фаолияти билан танишиш жараёнида юртдошларимиз билан мулоқот ўтказиб, барчани Мустақиллик байрами билан қутлади.

Савдо ярамаркалари пештахталари бободеҳқонларимиз етиштирган сархил мева-сабзавотлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган. Тақдим этилаётган неъматларнинг нархи 30 фоизга арзонлаштирилгани барчани қувонтирмоқда. Шунингдек, ярмаркаларда ўқувчилар учун 20 турдаги зарур ўқув қуролларининг ўрин олганлиги ота-оналар учун қулайлик бўлди.

Мазали ва сифатли маҳсулотлар ҳамда фарзандларимга дафтар, ручка, кийим-кечакларни ҳам шу жойдан харид қилдим, дейди +оратут маҳалласида яшовчи Мақсудбек Собиров. Яратилаётган шароитдан мамнунмиз. Ташкилотчиларга раҳмат.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.