Хорижда

ЯПОНИЯ ОЛИМПИАДАГА КЕЛУВЧИ МУХЛИСЛАР УЧУН ТАЛАБЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ


14.11.2020   4729

Япония ҳукумати 2021 йилда Токиода бўлиб ўтиши кутилаётган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига ташриф буюрувчи хориж мамлакатларининг фуқароларини коронавирус тест-синовлари салбий бўлган тақдирда, икки ҳафталик карантиндан озод қилишни режалаштирмоқда.

“Kyodo” агентлигининг ёзишича, хорижликларда мамлакатга ташриф чоғида коронавирус учун салбий тест натижаларининг сертификатлари бўлиши шарт. Шунингдек, шаҳар ҳокимияти чет эллик меҳмонларнинг ҳаракатларини ҳам кузатиб боради.

Шу билан бирга, “Cоvid-19” туфайли оғир эпидемиологик вазиятга эга бўлган мамлакатларнинг фуқароларини Японияга киритмаслик вариантини ҳам кўриб чиқилмоқда.

Манба: xs.uz