Андижон 24

ЯНИГИОБОДЛИКЛАРГА АСФАЛЬТ, ОЛЧАЗОРЛИКЛАРГА ЭСА МАҲАЛЛА УЧУН БИНО ҚУРИБ БЕРИЛАДИ


13.04.2019   2267

12 апрель, жума куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларнинг томорқадан қай даражада фойдаланаётганлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Улуғнор ва Балиқчи туманларида бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Вилоят раҳбари дастлаб, Улуғнор тумани Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюрди. Бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди. Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муамммо ва таклифларини тинглади.


Нафақат хонадондаги томорқа, балки ташқарида мавжуд бўш турган ердан ҳам унумли фойдаланиб, даромад олаётган маҳаллани рағбатлантириш мақсадида 4 километр ҳудудга асфальт ётқизиладиган, бўш турган бинолардан бирида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун камида 100 ўринли трикотаж ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши белгиланди.

Балиқчи туманидаги Олчазор маҳалласи аҳолиси нафақат туманда, балки бутун вилоятда ўзининг меҳнаткаш ва миришкорлиги билан яхши танилган. Ушбу маҳалладаги қай бир хонадонга кирманг ердан унумли фойдаланаётганлигини кўришингиз мумкин. Иссиқхона қурмаган оилалар эса жуда ҳам кам топилади.

Вилоят ҳокими ушбу маҳалладаги бир қатор хонадонларда меҳмон бўлди. Меҳнаткашларнинг суҳбатини олди.

Шу куни оилавий бюджетини томорқа орқали бойитаётган Зиёдахон Аҳмаджонова, Исмоилжон Кимсанов, Ҳусанбой Умрзоқов, Зокиржон Режаббоев, Шавкатбек Мадалиев, Санобархон Саримсақов, Яхёбек Тошболтаев ва Абдусамад Тошболтаевларга қилаётган меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб, бирига 6 сотих чек, чорвачилик бўйича фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер, қорамол, намунали уйлардан бирини олиш учун бошланғич тўлов, хаж зиёратини амалга ошириш учун йўлланмани тақдим этди.

«auz.uz» online гуруҳи.