ЖАМИЯТ

ЯНГИ ЙИЛНИ ҚОРСИЗ КУТИБ ОЛАМИЗ(МИ)?


28.12.2020   637

Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Сибир антитциклони периферияси таъсири остида бўлади. Ушбу антитциклон периферияси ҳудудимизга Қозоғистон орқали кириб келади.

Шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилади. Мамлакатимизда меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туради.

Маълумот учун, охирги марта қорли Янги йил бошланиши 2013 йил 1 январда кузатилган.

Тошкентда 1889 йилнинг Янги йил кечасида метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳарорат 28 даража совуқ кузатилган.

Охирги 50 йил ичида Тошкентда бундай паст ҳарорат кузатилмаган ва бу даврда энг совуқ 1991 йил 1 январга ўтар кечаси бўлиб, Тошкентда ҳарорат 13 даража совуққача пасайган.

Энг иссиқ Янги йил байрамлари 2009 йилдан 2010 йилга ва 2015 йилдан 2016 йилга ўтишда кузатилган, бунда кундузги ҳарорат 31 декабрда ва 1 январда 18-19 даража иссиқ бўлган.

Якшанба куни 27 декабрда ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб оладилар, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.

Манба: yuz.uz