Андижон 24

«ЯНГИ ЙИЛГА 1000 ТА ҚОРБОБО»


24.12.2018   1502

Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Андижон ёшлари ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги лойиҳа шундай номланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Куни кеча шу муносабат билан Андижон шаҳридаги Хотира хиёбони атрофига 600 нафарга яқин Қорбобо йиғилди ва бир ҳафта мобайнида амалга ошириладиган ишлар бўйича маълумот берилди.

– Маҳалларда яшовчи имконияти чекланган шахслар, кам таъминланган оилалар фарзандларининг кўнглини олиш, ҳомийларнинг байрамсовғаларини етказиб беришни мақсад қилганмиз, – дейди Ёшлар иттифоқи Андижон шаҳри кенгаши раиси Файзулло Дадажонов. – Лойиҳа асосида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари, кенгаш фаоллари томонидан 1000 та қорбобо кийимлари тайёрланди.31 декабрь кунига қадар 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукуҳини улашиш учун ҳар бир маҳаллада, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.