Андижон 24

ЯНГИ ВАЗИРЛИКНИНГ ШАҲАР ТУЗИЛМАСИ


24.02.2020   1552

Давлатимиз раҳбарининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги яқинда қабул қилинган Фармонига асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Тузилманинг вилоят, шаҳар ҳамда туманларда бошқарма ва бўлимлари фаолиятини бошлайдиган бўлди.

Шу муносабат билан Андижон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғинидаги ўзгариш хусусида алоҳида тўхталди.

Андижон шаҳри маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилди. Бўлим бошлиғи шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳисобланади. Унинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш; хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш; кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосарлари тасдиқланди.

Ўз мухбиримиздан