Андижон 24

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЧИНАКАМ СОВҒА


12.09.2020   4185

Асака туманидаги Саидобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 420 ўринга мўлжалланган 1-умумтаълим мактаби биноси битказилиб, фойдаланишга топширилди. Бу эса мазкур ҳудудда яшовчи ёшлари учун янги ўқув йилига чинакам совға бўлди.

Эндиликда улар кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга замонавий таълим муассасасида таҳсил оладилар.

Умумтаълим мактабининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ва соҳага алоқадор барча ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирга йиғилганлар Юртбошимиз томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда ёш авлодга сифатли таълим бериш ва тарбиялаш учун яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида алоҳида тўхталдилар.

– Ҳукуматимиз томонидан ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган бундай қулайликлардан барчамиз жуда қувондик, – дейди фахрий устоз Жамшид ота Шукуров . – Келгусида янги мактабда ўқувчилар билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларидаги фаол иштироки билан давлатимиз раҳбарининг улар учун яратиб берган бу мукофотига муносиб жавоб қайтарадилар.

«auz.uz» online гуруҳи.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.