ЖАМИЯТ

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАР, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ


30.04.2018   1344

Вилоятимизда замонавий корхоналар сафи кенгаймоқда. Ана шундайлардан бириОлтинкўл тумани Жалабек қишлоғида иш бошлаган "Gold Grown Pharma" масъулияти чекланган жамияти фармацевтика соҳасида катта янгилик бўлди.

Тадбиркор Нодирахон Аҳмадалиева ташаббуси билан ташкил этилган корхонанинг очилиши катта тантанага айланди. Унда сўз олган вилоят ҳокими,Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамма вақт долзарб аҳамиятга эга эканлиги, тиббиётдаги ислоҳотлар ва бу йўлда тадбиркорларнингянги ташаббуслар билан чиқаётганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Соҳа учун энг зарур воситалардан бири тиббиёт қўлқопларини ўзимизда ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлади. Чунки бу беморлар учун қулайлик бўлиш билан бирга импортўрнигаэкспортнинг ривожланишига олиб келади.

Мазкур корхона жуда қисқа вақтда барпо этилди. Қурилиш ишлари ва замонавий технологиялар учун16 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шундан 8 миллиард сўми банк кўмагига тўғри келади.

Корхонадасоатига 4.5 минг жуфт қўлқоп тайёрланади. Бу йилига 24 миллион жуфтмаҳсулот мижозларга етказиб берилади дегани. Иқтисодиёт кўзи билан қараганда ортиқча харажат тежалиб, келгусидаҳар йили 1 миллион 200 мингАҚШ доллари миқдорида валюта четдан кириб келишидан дарак.

– Хитойлик мутахассислар билан лойиҳа устида ҳамкорликда ишладик, – дейди Н. Аҳмадалиева. – Технологияларни ҳам биргаликда синовдан ўтказдик. 120 нафар ёш уларни моҳирлик билан бошқармоқда.Тиббиёт коллежини тамомлаган йигит-қизлар танлаган касби бўйича иш ўрнига эга бўлганидан мамнун. Мақсадимиз – келгусида янги лойиҳаларни амалга ошириш баробарида қўшимча иш ўринлари яратиш.

Яна бир тадбиркор Фарҳодбек Отабеков раҳбарлигидаги "Милано текстиль" масъулияти чекланган жамияти Андижон туманидаги ривожланиш йўлидан бораётган ишлаб чиқариш субъектларидан. Дастлаб оилавий тадбиркор сифатидаиш бошлаган Отабековлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз фаолиятларини кенгайтириб бордилар. Атиги 5 нафар чеварларнинг тиккан трикотаж буюмлари қисқа вақтда ички бозорда харидоргир бўлди. Ишловчиларсони 70 нафарга етиши ҳисобига жой муаммоси юзага келди.

Ҳакан қишлоғидаги фойдаланилмай турган бино ўрнидатрикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчизамонавий катта фабрика бунёд этилди. Бунинг учун ташаббускорларнинг ўз маблағларидан ташқари "Алоқабанк"нинг 2 миллиард сўм молиявий кўмаги сарфланди.

Уч қаватдан иборат кўркамбино жамоа учун муносиб совға бўлди. Барча шароитлар яратилган. 9 миллиард сўм инвестиция киритилиб, сўнгги русумдаги дастгоҳлар келтирилди.

Корхонанинг очилишига бағишланган тантанада сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов кейинги йилларда вилоятимизда кичик бизнес субъектларининг фаолияти ривожланиб бораётгани, иқтисодиётимизни ривожлантириш ва иш ўринлари яратиш йўлида изланиб иш юритаётганликларини таъкидлади. Бугун мазкур корхонада банд бўлган200 нафар чеварлар сони йил охирига қадар 300 нафарга етказилиши режалаштирилган.

Корхонада ишлаб чиқариш суръати кескин ортиб бормоқда. Натижада ички бозордан ташқариэкспорт географияси кенгайиб боряпти. Янги жойда маҳсулот тури30 тага кўпайди.

Ҳаканлик чеварларнинг тайёр кийимлари "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи остида қатор хорижий давлатлардаги мижозлар эътиборини қозонмоқда. Бу уларга янги куч ва ғайрат бағишлаяпти.

Акбаржон

НАЗАРОВ.