Андижон 24

Янги молиялаштириш тизими жорий қилиниши фермер хўжаликларининг иқтисодий юксалишига замин бўлади


09.04.2018   2013

Мамлакатимизда барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам янгиланиш жараёни жадал бормоқда. Иқтисодий ислоҳотлар туфайли такомиллашиш таркиб топяпти.Фермер хўжаликлари фаолиятида ўзгаришлар бўлаётир.

Балиқчи туманидаги «Эргашали Усмон боғи» фермер хўжалиги дала шийпонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдантакомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиҳамда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида бозормуносабатларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарорлари мақсад-моҳияти юзасиданминтақавий ўқув-амалий семинар ўтказилди. Анжуманда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари фермер хўжаликлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳасимутасаддилари иштирок этдилар.

Юқоридаги қарорлар билан пахта ва ғалла етиштиришнинг янги молиялаштириш тизими жорий қилинди. Бунга кўра контрактация шартномалари 1 тонна пахта хом ашёси учун ўртача 3250,0 минг сўмдан, 1 тонна ғалла ҳосили учун эса750,0 минг сўмдан тузилади.

Кредит маблағлари контрактация шартномаси умумий қийматининг 60 фоизигача бўлган миқдорда (уруғлик қийматиҳисобга олинган ҳолда) йиллик 3 фоиз устама эвазига ғалла ҳосили учун 12 ой муддатга, пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун 14 ой муддатга қайта узайтириш ҳуқуқисиз берилади.Кредит маблағларидан агротехник хариталарда белгиланган иш ҳақи ва мажбурий тўловларга, шунингдек, минерал ўғитлар ваўсимликларниҳимоя қилишвоситаларига, ёнилғи-мойлаш материалларига, уруғликка,механизация ҳамда сув истеъмолчилари хизматларига, лизинг тўловларига, электр энергияси, пахта ва ғаллаетиштириш билан боғлиқ бошқа харажатларга тўловлар амалга оширилиши мумкин.

Банкдан олинган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилган тақдирдажарима қўлланилади. Бундан ташқари, кредит маблағлари ўз вақтида банкка қайтарилмаса муддати ўтган кредит қарзлар учун Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида (14 фоиз) фоизлар ҳисобланади.

Президентнинг тегишли қарори билан фермер хўжаликларининг2018 йил 1 январь ҳолатига таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар олдидаги кредиторлик қарзлари 3 йил муддатга музлатилди. Шу сабабли эндиликда имтиёзли кредит маблағлари аввалги қарздорликни қоплаш учун эмас, балки жорий йил ҳосилини етиштиришга зарур бўлган эҳтиёжлар учун фермер хўжаликлари томониданбанкка тақдим қилинган тўлов топшириқномаларига асосан таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналаргаолдиндан 100 фоиз тўловлар сифатидаўтказиб берилади. Банк томонидан кредит маблағларини ҳар қандай инкасса ёки тўлов талабномалари орқали аввалгийиллардан ҳосил бўлган қарздорликлар учун тўлаб юборилишига йўл қўйилмайди.

Имтиёзли кредит ҳисобидан ўтказилганмаблағларга давлат томонидан белгиланган нархларда минерал ўғитлар сотиб олинади.

Фермер хўжаликларининг имтиёзли кредит қарздорликлари тўлиқ қайтарилмаган тақдирда келгуси йил ҳосилини етиштириш харажатлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилмайди.

Давлат эҳтиёжлари учун етиштирилиб,тайёрлов корхоналарига топширилган ғалла ва пахта хом ашёси бўйича фермер хўжаликларининг маблағларижорий йилнинг31 декабрига қадар тўлиқ тўлаб берилади.

Семинарда вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги котибияти мудири Улуғбек Раҳимов фермер хўжаликларида пахта хом ашёси етиштириш бўйича оилавий пудрат усулини жорий этишнинг афзалликларини аниқ мисоллар асосида таҳлил қилди.

Вилоятимизда 82 мингта оилавий пудратчи ташкил қилиш чора-тадбирлари кўриляпти. Оилавий пудратчиларга аванс пуллари ажратиш, уватда ишлаётганларга алоҳида эътибор қаратиш,бир гектар майдондан 40 центнердан пахта ҳосили топширган оилавий пудратчиларга духовка, 50центнерлик маррага эришганига музлаткич мукофоти берилишиишончнимустаҳкамлаб,қизиқишни кучайтиради.Ҳар бир агротехник тадбирни вақтида, сифатли бажарилиши масъулиятини оширади.

Қўрғонтепа туманида кластер усулини амалиётга татбиқ этиш ҳаракати бормоқда.Алижон Аҳмедов раҳбарлик қилаётган «Оқсув» фермер хўжалигининг пахта ва ғалладан юқори ҳосил олиш тажрибасиоммалаштириляпти.

– Семинарда фермер хўжаликларини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мукаммал тушунча олдик, – дейди Ёзёвон туманидаги «Хайрилло»фермер хўжалиги раҳбари Абдурасул Тўраев. –Андижон деҳ-қончилик тажрибасини ҳавас қилиб ўрганамиз.Бошқалар чигит экишга киришаётган пайтдаплёнка остига экилган далаларда униб чиққан ғўза ниҳоллари ибратли иш ташкил этилганидан далолатдир.

Аҳмадилло

Солиев.

Суратларда:семинар фаолиятидан лавҳалар.

Рустамжон Эшонов олган суратлар.