Андижон 24

ЯНГИ МАССИВНИ ЁШЛАР ҚУРАДИ


03.01.2020   1281

Хўжаобод тумани адирликларида бошланган бунёдкорлик ишларига уюшмаган ёшларни жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳри ҳамда Хўжаобод туманидан 400 дан зиёд ишга эҳтиёжи борлар таклиф этилдилар. Улар билан учрашган вилоят ҳокими янги Ўзбекистонни барпо этиш ва юртимизни гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга ундар экан бошланаётган ҳайрли ишларда, пойдевори қўйилаётган масканнинг тарихида бунёдкор бўлиб қолиш фахр ва шараф эканлигини эътироф этди.

-Ёшлар 20 та бригадага қамраб олинади, - дейди ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ойбек Йўлдошев. – Айни дамда қурилиш ташкилотлари билан шартномалар расмийлаштирилмоқда. Уларга етарли иш шароити яратилади, ойлик маоши тўланади. Бу каби ҳаракатлар давом эттирилиб, уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, қизқиш ва интилишларига кўра амалий кўмак бериш ишлари бошлаб юборилди.

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда адирликда улкан бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Янги массивда 34 та 5 қаватли уйларни бунёд этиб, замонавий инфратузилма билан таъминлаш кўзда тутилган.

аuz.uz онлайн гуруҳи