Андижон 24

Янги лойиҳалар: Тадбиркорлар ёшларнинг таянчи


17.07.2018   1561

Андижонтуманида тадбиркорликни ривожлантириш йўлида изланиб иш юритаётган ташаббускорлар кўпчиликни ташкил этади. Қайси бир маҳаллага борманг, маҳалла фаоллари ва тадбиркорларнинг биргаликда иш юритиб, соҳа ривожига эътибор қаратаётганлари, пировардида аҳолининг иш билан бандлиги таъминланаётганига гувоҳ бўласиз.

Бир неча йилдирки, Найман қишлоғининг Қўқонликмаҳалласи ҳудудида жойлашган бино фойдаланилмай бўш турганди. Тадбиркор Бахтиёржон Турғунов айни шу жойда кичик бир корхона қуриб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ташаббуси билан чиқди.

2017 йили бинога эгалик ҳуқуқи тиклангач, ўз маблағи ҳисобига таъмирлаш ишларини амалга оширди. Бозор талабини ўрганиб, пайпоқ ишлаб чиқарувчи фабрика очишга қарор қилди. Ана шу мақсадда Хитой давлатидан сўнгги русумдаги 24 та тикув машиналарини олиб келди.

Найманлик чеварларга “Устоз-шогирд” йўналишида тажрибали мутахассислар томониданкасб сирлари ўргатилди. Барча ишларни компъютерлашган ҳолда бажарилиши иш унумдорлигини оширди. Дизайнерлар янги лойиҳалар устида ишлашга эътибор қаратди.

Амалдаги йил жамоа учун ривожланиш даври бўлмоқда. Маҳсулот тури кескин ортди. Қўшимча яна 30 та дастгоҳлар сотиб олинди.Сифатга алоҳида эътибор қаратилаётгани, керакли хом ашёнинг Ўзбекистонда мавжудлиги ва таннархнинг арзонлиги рақобатчилар орасида ўз ўрнини эгаллашларига олиб келмоқда.

Йилнинг ўтган 6 ойида 1 миллион жуфтдан ортиқ пайпоқ ишлаб чиқарилди. Натижада ички бозорга 600 минг сўмлик маҳсулот сотиш билан бирга Россия давлатига 50 минг АҚШ долларилик экспорт қилинди. Бу ўз ўзидан корхона жамоасини янги марралар сари бошламоқда. Иш устаси Санобархон Турғуновага эргашиб Тожихон Халилова, Хилола Турғунова ва Мохларой Шаҳобиддинова каби ёшлар ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқдалар.

Шу ойнинг бошида корхонада яна бир янги лойиҳага қўл урилди. Бинонинг бир қисмида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бошланди. Янги иш бошлаган 30 нафарёш чеварларнинг кўпчилиги коллеж битирувчилари. Улар тиккан дастлабки тайёр ички кийимлар табиий пахта маҳсулотларидан тайёрланаётгани учунхорижлик ҳамкорларга маъқул бўлди. Йил охирига қадар буюртма асосида экспортни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Бу ишлаб чиқариш суратининг ўсиши ва келгусида қўшимча иш ўринлари яратилишига йўл очади.

Бир сўз билан айтганда тадбиркорлар чин маънода ёшларнинг таянчига айланмоқда. Қўқонлик маҳалласида яшовчи ёшларни бир жамоагабирлаштирганБахтиёржон Турғунов раҳбарлигидаги “Иффат текстилъ” масъулияти чекланган жамияти бунинг ёрқин мисолидир.

Акбаржон НАЗАРОВ.