Андижон 24

Янги лойиҳа: Огоҳлик йўлида яна бир қадам


08.05.2018   1154

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда ОАВлар зиммасига каттамасъулият юклатилади. Журналистларнинг бу борадаги фаолиятини жонлантиришдолзарб аҳамиятга эга.Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларикординатори идораси кўмагидаги "Терроризмга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг роли" деб номланганлойиҳасида ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган.

Айтиш лозимкиОАВ ходимларинингмавзуни ёритишдаги салоҳиятини ошириш, ёшлар аудиториясини кўпроқ қамраб олиш учун журналистлар ва давлат тузилмалари ахборот хизматларининг илғор мультимедиа технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш зарур. Маълум таҳдидлар, радикаллашиш ва экстремизмни ҳар қандай кўринишига нисбатан фуқароларнинг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳуқуқни муҳофазалаш органлари билан ҳамкорликда ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикчилигини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистонда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалариҲаракатлар стратегиясида белгиланган бўлиб, бу бутун жамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини жадаллаштиришни талаб этади. Шу ўринда радикал экстремизм ва терроризмга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ, фақат ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан информацион ҳуружларга, айниқса, ёшлар ўртасида, экстремистик мафкуранинг тарқалишига қарши курашиш етарлича самара бермаслиги мумкин. Чунки, бу жараён учун узоқ муддат талаб этилади.

Экстремизмга қарши курашнинг асоси - ахборот йўналиши ҳисобланган самарали хавфсизлик тизими яратилиши керак. Бундаги энг муҳим омил эса давлат тузилмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш ҳисобланади. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бирлаштирилиши давлатнинг терроризмга қарши кураш фаолияти жараёнида жамоатчилик назоратини сақлаб қолишга имкон беради, шу орқали хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги мувозанат таъминланади.

Оммавий ахборот воситалари материаллари жамоатчилик фикрини шакллантиради. Шундай экан, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, жумладан, давлатнинг радикализмнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда аҳолини, айниқса ёшларнинг онгли иштирокини фаоллаштиришга кўмак бериш бизнинг муҳим вазифаларимиздан хисобланади.

Юқоридаги лойиҳавилоятимиздаги ОАВлар фаолиятида ҳам кенг ўрин эгаллаши лозим. Чунки бизнинг хавфсизлигимиз ва огоҳлигимиз жамиятнинг тинчлигини таъминлайди.

Акбаржон НАЗАРОВ.