Ижод гулшани

Янги китоб: «НОРДОН ДАРЁ»


30.10.2018   307

Ҳамюртимиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида узоқ йиллардан буён режиссёр вазифасида фаолият кўрсатаётган Қаҳҳор Ҳайдар назм ва насрда ижод қилиб келади. Унинг “Кўнглим ичра бир макон”, “Икки соҳил”, “Ойқордаги муҳаббат” китоблари ўқувчилар қалбидан жой эгаллаган. Кўплаб видеофильмларнинг муаллифи ҳамда режиссёри.

Яқинда ижодкорнинг “Нордон дарё” номли китоби чоп этилди. Унда китоб номидаги романи ва ҳикоя, шеърлари жамланган. Фаолияти юзасидан республикамизнинг турли ҳудудларида бўлган Қаҳҳор Ҳайдар инсонларнинг феълу-атвори, ҳатти-ҳаракатларини синчковлик билан кузатади. Суҳбатдошларининг бошидан ўтган воқеа-ҳодисаларни диққат билан тинглайди ва уларни кундалик дафтарига ёзиб боради. Сафардан қайтгач, улар устида ишлаб, асар ҳолига келтиради.

- Ҳикояларим кўрган-кечирганларим ва эшитганларим асосида ёзилган, - дейди муаллиф. – Уларни ўқиб кимгадир ибрат бўлса, ёмон ҳулқ-атвори, ичини кемираётган ғаразли ниятидан воз кечиб, тўғри йўлни танлашига хизмат қилса ўз мақсадимга эришдим, деб ҳисоблайман.

Муаллиф айни кунларда “Нордон дарё” романининг иккинчи кисмини нашрга тайёрламоқда. Асар нима учун бундай номланганини китобни ўқиган ўқувчи билиб олиши мумкин.

М.ТЎХТАНАЗАРОВ.