Бугуннинг гапи

ЯНГИ КЕЛИШУВ – ЯНГИ ИМКОНИЯТ


23.10.2019   1132

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19-20 сентябр кунлари “Open Andijan -2019” 1-халқаро бизнес форуми ўтказилди. Очиқ Андижон биринчи халқаро инвестиция форуми давомида Андижон вилояти, маҳаллий ва ҳорижий ишбилармонлар ўртасида қатор ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.Шуларнинг бири Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалига ҳам тегишли.

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали кўплаб ҳорижий давлатлар қаторида Беларусь Республикаси билан ҳам ҳамкорликни кучайтиришга алохида эътибор қаратмоқда. Президентимизнинг 2019 йил 19 августдаги 4421-сонли қарори ижроси юзасидан филиал қошида кичик инновацион корхоналар ташкил қилиш учун ҳорижий ҳамкорлар салоҳиятидан фойдаланилмоқда. “Open Andijan” халқаро инвестицион форумида қатнашган Беларусь Республикасининг “Бел универсал продукт” компанияси бош директори Александр Александрович Шабанов, Гродно давлат аграр университети профессори Александр Александрович Аутко, ТЕХМАШ компанияси бош директори Пётр Иванович Циркунов, “Планета Сервис” компанияси вакиллари Азиз Алимов, Жўрабек Ахмедов, Даврон Норбоев Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалига ташриф буюрдилар. Даставвал меҳмонлар филиали директори, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Комилжон Комилов ҳамда филиалнинг профессор-ўқитувчилари билан суҳбатда бўлиб, илмий тажриба майдонларидаги амалий ишлар билан яқиндан танишдилар. Мулоқот давомида соҳа юзасидан таклиф ва тавсиялар алмашилди.

Шунингдек, меҳмонлар билан ўтган мулоқотларнинг яна бири соҳаниянада ривожлантириш йўлидаги истиқболли лойиҳаларгақаратилди. Қишлоқ ҳўжалигида замонавий техникаларни қўллаш, экологик деҳқончиликка ўтиш ва тупроқнинг софлиги, унумдорлигини сақлаш, экилаётган экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Экологик тоза усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун филиал тажриба хўжалиги ҳудудида 10 гектар майдон ажратилиб, замонавий биостимуляторларни қўллаган ҳолда кичик инновацион корхона шаклида марказ ташкил этишга келишилди. Мазкур мақсадларни ўзида жамлаган 5 томонлама халқаро хамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, мулоқотлар жараёнида филиалнинг лаборатория биноларидан, тажрибали мутахассисларининг илмий салоҳиятидан фойдаланиб, замонавий сеялка ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш бўйич фаолиятни йўлга қўйишга ҳамда талабаларнинг малакавий амалиётларини шу жойда сифатли ташкил этишга келишилди.

Албатта бу каби келишувлар янги босқичга яна бир қадам босишда муҳим аҳамиятга эга.

ТДАУ Андижон филиали матбуот хизмати.