Андижон 24

Яна бир ҳамюртимиз – Ўзбекистон фуқароси


07.04.2018   1484

Ўз тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида ҳалол ва виждонан меҳнат қилаётган, ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фуқаролиги бўлмаган шахсга айланиб қолган фуқароларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга юртимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу уларга Конституциямиз ва қонунларимизда белгиланган ҳуқуқлардан тўла фойдаланиш имконини бериш билан бирга, инсонларда адолатга, давлатга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

Президентимизнинг фармонларига мувофиқ вилоятимизда фуқаролиги бўлмаган кўплаб шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинмоқда.

Куни кеча шундай бахтга муяссар бўлган Андижон шаҳрида яшовчи Абдуллаева Барчиной Камильевнага Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти тантанали равишда топширилди.

Бўз тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтган тантанали тадбирда Андижон вилояти ҳокими иштирок этди ва Президентимиз номидан ушбу ҳужжатни топширди.

Барчиной Абдуллаева Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида туғилган. 1992 йилда Ўзбекистонга кўчиб келган. «Уз гранд сервис» корхонасида мухандис вазифасида ишлаб келган.

- Шундай тинч, фаровон, ҳамжиҳат мамлакатда яшаш насиб қилганига шукроналар келтираман, - дейди у.- Ўзбекистон паспортини кўрсам, ҳавас қилардим. Армон дилимдан кўп бор ўтган. Айниқса, мамлакатимизда сайловлар пайтида қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслигимдан ўксинардим. Энди мен ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаросиман!

Рустамжон Эшонов.

Муаллиф олган суратлар.