ЖАМИЯТ

ЯНА 118 НАФАР ШАХС КАРАНТИНГА ОЛИНДИ


26.04.2020   2082

Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқрароларининг навбатдаги гуруҳи Андижон вилоятига олиб келинди.

Андижон ва Ош вилоятлари чегарачидаги “Дўстлик” чегара-божхона масканида 118 фуқаро кутиб олинди. Улар мамлакатимизнинг турли вилоятларида истиқомат қилувчи ва карантин даврида қўшни республика орқали Ўзбекистонга қайтаётган меҳнат мигрантларидир.

Олиб келинганлар Қўрғонтепа тиббиёт коллежининг ётоқхонасига жойлаштирилди. Муқаддам ушбу ётоқхонада 134 нафар шахс 14 кунлик карантинти ўтаган бўлиб, хасталик аломатлари аниқланмагач, барчаси яшаш манзилларига кузатиб қўйилган эди.


- Навбатдаги гуруҳга хизмат кўрсатиш учун икки нафар врач, уч нафар хамшира, уч нафар тиббий техник ходим ажратилди, - дейди Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдукарим Абдуваҳобов. – Олиб келинганларнинг иситмаси ўлчаниб, зарур муолажалар олиб борилмоқда. Назоратга олинганлар учун барча зарур шароитлар яратилган.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар Қўрғонтепа туманида туманда 4248 нафар шахс карантинга олинган бўлиб, шулардан 3638 нафарида касаллик аломатлари аниқланмади. Хозирда 610 нафар шахс чеклов шароитида бўлиб турибди.

С.ХЎЖАЕВ.

А.Тошматов олган суратлар.