Андижон 24

Якуний брифинг: ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА ЎТКАЗИЛГАН САЙЛОВЛАРДА 58 НАФАР НОМЗОД ДЕПУТАТЛИККА САЙЛАНДИ


24.12.2019   1804

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,

ҲУРМАТЛИ БРИФИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ,

ҚАДРЛИ ҲАМЮРТЛАР!

Мамлакатимизда, шунингдек, Андижон вилоятида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловлари бўлиб ўтди. Сайловларда вилоятимизда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида эълон қилинган сони 1 миллион 700 минг 199 нафарни ташкил этиб,ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллион 273 минг 449 нафар сайловчи, жами сайловчиларнинг 74,9 фоизи иштирок этганлиги маълум бўлди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўтказилган сайловларда 60 та округда сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олиб, 58 нафар номзодлар депутатликка сайландилар.

Мазкур 58 нафар депутатларнинг таркиби партиялараро баҳсда қуйидагича кўрсаткичларни ташкил қилди:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 28 та, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 8 та, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан 4 та, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 14 та, Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 та депутатлар халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши таркибига кирди.

2 та, яъни – 5-Шифокор ва 12-Оразий сайлов округларидан кўрсатилган номзодлар 50 фоиздан кам овоз олганликлари боис, сайлов қонунчилигига биноан икки ҳафталик муддатда қайта овоз бериш ўтказилади.

5-Шифокорлар округида Ўзбекистон Экологик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдурахманов Насирилло Исраилович ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Халилова Хуршида Абдувалиевна, 12-Оразий сайлов округида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдуллаев Абдурауф ҳамдаЎзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Султонова Муқаддас Неъматовналарга қайта овоз бериш ўтказилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатлар рўйхати вилоят сайлов комиссиясинингsaylov.andijan.uz веб сайтида, uza.uz,аuz.uz расмий веб сайтида,“Андижоннома” газетасида эълон қилинади.

Овоз бериш жараёнида Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси вакиллари ҳамда қисқа муддатли кузатувчилар кузатиб бордилар.

22 декабрь санаси мамлакатимиз тарихида ўзига хос сиёсий воқеа сифатида қолишига, халқимиз ҳохиш-иродасининг яққол номоён бўлганлигининг ифодасига айланишига ишонамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!