ЖАМИЯТ

ЯХШИЛАР КЎМАГИГА МУХТОЖ


15.07.2019   1285

Йиқилганни суяш, очни тўйдириш, адашганни тўғри йўлга солиш ўзбек халқига хос фазилатлардан ҳисобланади. Айниқса, қийналаётган инсонга ёрдам бериш учун каттаю-кичик интилади. 1980 йилда туғилган Юлдашев Умиджон Мухтаржанович Андижон шаҳри, Боғишамол даҳаси, Қори Ниёзий 1-тор кўчаси, 11-уйда яшайди. У ҳамма қатори соғлом, ишлаб юрган эди. Буйрак шамоллашига қилинган даволар самара бермади. Кетма-кет даволанишига қарамай сурункали оғриқ оқибати буйрак етишмаслиги ташхисида тўхтади. 2 йилдирки иккала буйрагининг ишламаслигидан азият чекаётган Умиджоннинг қарамоғида 3 ўғли бор. Уларнинг мўлтираб турган кўзларидан маюслик аримайди. Қулоқларига кираверган сўз отасиниг “умрининг оз” қолгани онасининг “Болаларим дадангиз ўлмайди, дуо қилинглар” дейишдан нарига ўтмаяпти. Жисмидаги бир аъзосини эри учун беришга тайёр аёлнинг имконияти тор-маблағи йўқ. Чунки у шу кунгача борини сарфлаб бўлди. Яқинларининг кўмаги ҳам енгиллашди.

Андижон давлат тиббиёт институти клиник шифохонасининг сунъий буйрак бўлимида хафтада 3 марта гемодиалез муолажасини олишига қарамай Умиджоннинг ҳолати кундан-кунга ёмонлашмоқда.

- Бундан икки йил аввал шифокорлар Ҳиндистонга бориб операция қилдиришимни айтган эди. Бормаган ташкилотим, мурожаат қилмаган жойим қолмади, маблағим йўқлиги боис иложсиз эдим. Клиникадаги муолажа вақтинча ҳаётимни сақлаб турганди. Бу операциянинг эндиликда Тошкент шаҳридаги шифохоналарда ҳам ўткизилаётгани бироз бўлсада қувонтирди. Турмуш ўртоғимнинг менга донор бўлиши эса ҳаётга умидимни уйғотди. Аммо навбатим келганда қилдирадиган бўлсам 50-60 миллион, зудлик билан операция қилдирадиган бўлсам100 миллион сўм маблағ кетишини эшитиб юрагим орқамга тортиб кетди.

Бугун Умиджон Юлдашев меҳрга, мурувватга мухтож. Қалби меҳрга тўла саховатли юртдошларимиз, мурувватли кишилар, тадбиркорлар, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мутасаддиларнинг кўмаги билан 3 норасиданинг отаси шифо топса ажаб эмас. Тома –тома кўл бўлур, деган халқ мақолида қанчалар ҳикмат бор.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун Асака банк Андижон шаҳар филиалининг х/р 23120000900000972001 МФО 00972ИНН 203545739.

Умиджон Юлдашевнинг пластик карта рақами: 8600130958418214.