Андижон 24

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИНИНГ ТУРЛАРИ


26.01.2021   1711

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳот қилишнинг янги даврини бошлаб берди ва фуқароларимизнинг муҳим фуқаролик ҳуқуқи саналмиш ворислик ҳуқуқи ва уни ҳимоя қилиш масалаларида судьяларининг ворислик ҳуқуқига доир қонун нормаларини амалиётда тўғри ва бир хилда қўллашларида ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

54-моддасида мулкдорнинг ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган.

Шу билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг

V бўлимида мулк эгасининг вафотидан кейин унинг барча мол-мулки унинг ворисларига ўтишига доир қонун нормалари кўрсатилган. Унга кўра, мулк эгасининг вафотидан кейин унинг барча мол-мулки унинг ворисларига ўтиши тартиби белгилаб қўйилган.

Ворислик ҳуқуқи билан боғлиқ қонун нормаларининг судлар томонидан амалда тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида 2011 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 5-сонли қарори қабул қилинди.

Мулкчиликни тассарруф этиш шаклига кўра, ворислик ҳуқуқи васиятнома бўйича ворислик, қонун бўйича ворислик ва меросни эгаллаш каби турларга ажралади.

Васиятнома қолдирилмаган ҳолларда айни бир мулкни меросхўрлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ вазиятда бир қанча низолар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида юқорида қайд қилинган амалдаги қонунларимизда белгиланган тартиблар устиворлиги қўл келади.

Давлатимизда фуқаролар ўртасида соғлом муҳитнинг қарор топиши, соғлом оила муносабатларини шакиллантириш келажагимиз пойдеворига хизмат қилади.

Нилуфар УМАРОВА.

Андижон вилоят адлия бошкармасининг

ҳукукий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш

бўлими етакчи маслахатчиси.