ЖАМИЯТ

ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИНИ БОҒЛОВЧИ ЭЛЕКТРОПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ


09.02.2021   1897

Фарғона водийси бўйлаб аҳоли ҳаракатини енгиллаштириш ва транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 331 километрлик халқа йўли бўйлаб ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари бир маротаба Қўқон-Андижон-Қўқон йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси маълум қилишича, электропоезд ҳар сешанба куни Қўқон темир йўл вокзалидан соат 05:05 да йўлга чиқиб, Наманган орқали Андижон темир йўл вокзалига соат 10:11 да етиб келади. Соат 10:36 да эса Андижондан йўлга чиқиб, Марғилон орқали Қўқон шаҳри вокзалига соат 13:40 да етиб боради.

Манба: Андижон | Kun.uz