Спорт

«ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2021» СОҲИБИ АНИҚЛАНДИ


21.01.2021   1251

«Андижон вилояти ҳокими кубоги-2021» учун ўтказилган футбол турнири якунланди.

Мусобақада 13 жамоа кубог учун кураш олиб борди. «Андижон-2»,«Уз Сем Юнг Ко» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 3 ўринни қўлга киритди.

Муросасиз кечган финал учрашувида Избоскан туманининг «Фк Пойтуғ» жамоаси Шаҳрихоннинг «Фк Фарзиё» жамоаси устидан ғалаба қозониб, кубог соҳибига айланди. Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 натижаси қайд этилди. Пенальтийлар сериясида омад Избосканликларга кулиб боқди. Якуний ҳисоб 5:3.

Тақдирлаш тадбирида Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Андижон футбол маҳорат мактаби директори Насибилло Мадрахимовлар мусобақа ғолиби ва совриндорларни муборакбод этиб, қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқларни тантанали топширдилар.

Фото: Андижон футбол ассоциацияси