Андижон 24

ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ ШИЖОАТИ: ТЎРТ ЮЗТА ЛОЙИҲА - ТЎРТ ЮЗТА ЕЧИМ


10.04.2019   7784

Вилоятимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳисобига янги корхоналар ва доимий иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйичамустаҳкам тизим яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек,давлатимиз томонидан инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликларнинг жорий этилиши соҳа ривожига хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон шаҳрида янги ташкил этилган “Барчиной” хусусий корхонасида тадбиркорлар билан ўтказганучрашуви айни шу мақсадга қаратилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят ташкилотларининг раҳбарлари ва инвестиция киритиш ҳисобига ўз фаолиятини ривожлантириш истагидаги ишлаб чиқарувчилар қатнашдилар.

Вилоят раҳбари дастлаб тадбиркорларнинг янги лойиҳалари билан танишди. “Барчиной” хусусий корхонасида ташкил этилган иш ўринлари вачеварлар учун яратилган шаройитларга эътибор қаратди.

Шундан сўнг, инвестиция киритишнинг афзалликлари хусусида сўз юритди. Ҳафтанинг чоршанба кунини Инвестиция куни, дея эълон қилди.Бугунги кунда тадбиркорларни ишлаб чиқаришдаги улуши ўсиб бораётгани, саноат маҳсулотлари билан бир қаторда тадбиркорлар экспорт ўрнини босувчи бир неча турдаги тиббий жиҳозларни маҳаллийлаштиришга эришганликларини таъкидлади.

Кейинги йилларда хусусий секторда ишлаб чиқариш ортиши баробарида хорижлик ҳамкорлар билан алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани кўрсатиб ўтилди. Инвестиция лойиҳалари ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Муддатидан кечикаётган лойиҳаларнинг муаммолари муҳокамаси асосан ижобий ечим билан якунланди.

-Паррандачиликни ривожлантириш ҳаракатидаман, - дейди “Олтинкўл наслли парранда” масъулияти чекланган жамияти раиси Бобирмирзо Эргашев. - Ана шу мақсадда ўтган йили умумий қиймати 10 миллиард сўмлик лойиҳа асосида иш бошладим. Қурилиш ишлари тўла якунланди. 421 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, Хитой технологияси асосида бир вақтнинг ўзида 200 мингта товуқ боқиш имконияти яратилди. Фаолиятимизни йўлга қўйиш учун яна 3,5 миллиард сўм маблағ зарур.

Тадбиркорнинг ташаббуси вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Шу жойнинг ўзида кредит билан таъминлаш юзасидан кўрсатма берилди. Лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга тушиши натижасида 50 та иш ўрни яратилиб, 60 мингта товуқ парвариш қилинади. Йил охирига бориб яна 140 мингта товуқ сотиб олинади. Ана шунда кунига 190 минг дона тухум экспорти йўлга қўйилади.

Балиқчилик тадбиркорлар ҳамўз фаолиятларини кенгайтириш йўлида изланишда. Жумладан, кореялик ҳамкорлар биланавтомобилларга бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш ҳаракатидаги“Шодлик ҳамкор барака” хусусий корхонаси иш юритувчиси Орифжон Жўраев ёш бўлишига қарамай, истиқболли лойиҳа устида ишламоқда. Бунинг учун еражратиб берилса, бас. Маблағ ҳам, ишчи кучи ҳам муаммо бўлмайди.

-Учрашувга келиб тўғри қилган эканман, - дейди Орифжон Жўраев.- Таклифим мақулланди. Тез кунда иш бошлайдиган бўлдик. Асосийси, 2 миллион 800 минг АҚШ долларилик инвестиция олиб кирамиз. Натижадайилига барча турдаги транспортларда фойдаланиладиган 3 миллион 600 минг донатормоз қисмлари (колодка) ишлаб чиқарилади.

Учрашувда юқоридаги каби юздан ортиқ муаммолар ечимини топди. Бу тадбиркорларнинг инвестиция киритиш баробарида иш ўринлари яратиши ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришига имкон беради.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Хурсандбек АРАББОЕВ

«auz.uz» online гуруҳи аъзолари.