ЖАМИЯТ

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ ТЕШИКТОШДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ


23.07.2019   1360

Андижон вилояти прокурори Ғайрат Собирович ФозиловЖалақудуқ туманидаги Тешиктош аҳоли яшаш манзилидаги “Ором” дам олиш масканида “Осуда ҳаёт” ва “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳоли вакиллари иштирокида кенгайтирилган сайёр қабул ўтказди.

Унда туман ҳокими С. Турдиев бошчилигидаги ҳокимлик мутасаддилари, вилоят ва туман прокуратураси, ички ишлар бўлими раҳбар ваходимлари, ташкилот, корхона, муассасаларнинг масъуллари, фаоллар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда Осуда ҳаёт ва Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳволи вакилларининг 100 дан зиёд мурожаатлари қабул қилинди.

Маълумки, ҳудуддаги ҳар икки йиғинда тўрт мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 4 та йирик кўчаларда мингдан зиёд хонадон мавжуд.

Сайёр қабул олдидан вилоятпрокурорижумладан, шундай деди:

- Туманнинг ўзида ечиладиган масалаларни шу ернинг ўзида ҳал этамиз. Вилоятга тегишли бўлган муаммоли вазифаларни тегишлилиги бўйича мутасаддиларга ва раҳбарлар эътиборига ҳавола қиламиз, назоратга оламиз. Биз сўз билан айтганда, сизларнинг ҳузурингизга турмушингиздаги муаммоларни ечиш, ёрдам кўрсатиш, ҳал бўлмаётган вазифаларни биргаликда ҳал этиш учун келдик.

- Атрофимизда яшаб турган юртдошларимиз ҳаётига хонадонимиз, маҳалламиз турмушини солиштирамиз. Телевизорда кўриб турибмиз. Айрим қишлоқлар ҳаётидан кўра турмуш тарзимиз ёмон эмас, - дейди Қашқар маҳаллалик кекса отахон Турсунбой Бойбуваев. - Аслида ёмон яшаётганимиз йўқ. Сизларга раҳмат, мана, ҳолимиздан хабар олгани, мурожаатларимизни тинглагани келибсизлар.

Отахон кабулда вилоят прокурорига Қашқар ва Қўқон маҳаллаларига яқин адирликдан тушадиган сел сувлари хавфини камайтириш, маҳаллада чойхона ва гузар қурилишларини амалга ошириш борасидаги таклифларини билдирди.

Маҳалла аҳолиси номидан вилоят прокурорига мурожаат қилган фуқаро Анвар Ҳолбоев, Ҳақиқат МФЙ раиси Қ. Арслоновлар хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш масаласини айтиб ўтдилар.

Ўз навбатида вилоят прокурори ҳар икки йиғин аҳолисига газ баллони етказиб бериш муаммосини вилоят «Водийгазтаъминот»корхонаси орқали ҳал қилиш учун зарур чораларни кўриш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Туман Кенгашининг депутати Арофатхон Икромова ўз мурожаатидаТешиктошда қарийб 15 мингга яқин аҳоли яшаши, уларнинг 7,5 фоизини аёллар ташкил этиши, илгари ҳам бу масалада мурожаатлар қилинганини, икки маҳалла йиғини ҳуддудида истиқомад қилаётган ишсиз аёлларни иш билан банд этиш учун трикотаж корхонаси қурулишини амалга оширишни режага киритиш мақсадга мувофиқлигини, тешиктошлик тадбиркор Умиджон Эгамбердиев бошлаган хайрли ишларни давом эттиришга амалий ёрдам кўр-сатишни суради.

Шу билан бирга бу ерда 75 ўринли боғчани тадбиркор 140 ўринга етказиш пайидан бўляпти. Сайёр қабулда боғча атрофидаги бўш ётган ерда қўшимча қурилиш ишларини амалга ошириш сўралди. Қишлоқ оқсоқоллари томонидан ўртага ташланган таклиф бўйича боғчани қайта қуриш масаласи ўрганилиши билдирилди. Вилоят прокурори туман мутасаддилари билан бу масалани жойида ўрганиш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Фуқаро Ҳошимжон Ғаниев ҳуддудаги 3 та маҳаллада 1963 йилда қурилган 5 км. масофадаги электр тармоқлари бугунги кунга келиб эскирди, талабга жавоб бермай қолди, қишлоқларда тез-тез чироқ ўчмоқда, тармоқларни янгиларига алмаштиришнинг вақти келди, деди.

- Оқсоқол айтган муаммолар, албатта, босқичма-босқич ҳал этилади,-деди вилоятдаги “Камолот ҳамрох сервиз” фирма раҳбари Ғ.Йўлдошев. - “Ғайрат”да 5 км. масофага ичимлик суви учун тармоқ тортилган.1 дона ички қудуқ қазиш керак. Гапнинг очиғи, бу масаланинг ижроси бизга юклатилди. Биз назоратга оламиз. Шу билан биргаҳудудда қудуқ қазиш ишларига рухсатни вилоят гидрогеология ташкилоти беради. Бу масалани биз ҳамкорликда амалга оширамиз.

Бу масала вилоят электр тармоқлари идораси мутасаддилари билан амалга оширилиши маълум қилиниб, назоратга олинди.

- Қашқар маҳаллада ёш оилаларнинг янгиқурилган уйларининг томларидан ўтган электр симлари хавф хатарга тўла. Мутасаддилар электр тармоқлари тортиб бердик, деб раҳматномалар ёздириб кетишган, - дейди фуқаро Сапура Абдуқодирова. - Гапнинг қисқаси, бизгатрансфарматор керак. Чунки тунда чироқларимиз нури паст, ёруғлик етишмаяпти... Шунга ёрдам керак!

Бундан ташқари фуқаро 2 йилдан буён ололмаётган кадастр хужжатларини олиш учун ёрдам сўради.

Вилоят прокурори бу мурожа-атни тез фурсатда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Ғайратлик Лобархон Юлдашева бир ҳовлида 3 нафар келини билан яшашини, хоналар етишмаслигини айтиб мурожаат қилди. Бу масала туман ҳокими томонидан шу ернинг ўзида назоратга олинди.

- Маҳаллаларда аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш учун режали ишлар қилиняпти,-дейди Туман “Сув-оқава” ташкилоти бош энергетиги Обиджон Режабоев. - 2017 йилда бошланган ишлар давом эттириляпти. Умуман Ғайрат МФЙ ҳамда Узункўча ҳудудида ҳам 5 км. масофага ичимлик суви тармоғи тортилган. Туман ҳокимининг тегишли қарори билан бу ишларнинг ҳужжатлари вилоят Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига тақдим қилинган. 2020 йилгача бу ҳудудларда баракали ишлар амалга оширилади.

Шу куни вилоят прокурори қабулида бўлган фуқаролар томонидан ногиронлик аравачаси ва маиший газ баллони билан таъминлашга, фарзандини даволатишга ёрдам сўраб, ҳудуддаги мактабнинг спорт залидан маҳалла болалари ҳам фойдаланишини йўлга қўйиш, тадбиркорлик қилиш учун захирадаги ерларданберишни сўраб, Қорадарёнинг кенгайиб кетаётган ирмоғи қирғоқларига бетон қоришма қуйиш, ун маҳсулотлари билан таъминлаш,гуруҳ ногиронлигига ўтказишга, ички йўлларни шағаллатишга амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар кўпчиликни ташкил қилди.

Сайёр қабулда маҳалла фуқароларига туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан бепул тиббий кўриклар ташкил этилди, шунингдек, бўш иш ўринлари учун қабул ўтказилди. Туман ташкилотларининг мутасаддилари томонидан фуқароларнинг саволларига тегишлижавоблар қайтарилди.

Халқимизда кўп ибратли сўзлар бор: эзгу тилакли, савобли ишларга қайишадиган, хайри эхсонга ўч, яхшиликни шиор қилиб олган инсонлар яшайдиган юрт обод, хонадонлари фаровон, кишилари бахтли яшайдилар.

Ш.ҲАЙИТОХУНОВ,

Жалақудуқ тумани.