Андижон 24

ВИЛОЯТ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА Ф. АЗИМОВ ТОМОНИДАН НЕГА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАН?


23.08.2019   1039

Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Андижон шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғини имом хатиби, махалла фаоллари, оқсоқоллари ҳамда фуқаролар иштирокида 2019 йилнинг 21 августкуни тиббиёт марказидафуқаро Ф.Азимов томонидан содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳудудларда жиноят содир этилиши мумкин бўлган жойлар ҳамда шахсларни аниқлаш, улар билан профилактик огоҳлантирув тадбирларини олиб бориш ва назоратни кучайтириш мавзусида сўз борди.

Дастлаб Андижон ИИОФМБ бошлиғиС.Усманов ҳолат юзасидан сўзга чиқди. Маълум қилинишича, 21 август куни соатХонабод шаҳар Тараққиёт кучасида яшовчи Файзулло Азимов тиббиёт марказига онаси Инобат Ахмедовани бел қисмидаги грижасини даволатиш мақсадида олиб келган. Ортопедия бўлими мудири Бобур Шавкатов кутиб туришларини айтиб, 3-4 соат мобайнида хабар олмаган. Эътиборсизликдан ғазабланган Файзулло Б.Шавкатовни хизмат хонасига кириб, 2017 йилда онасини операция қилиб юрмай қолишига сабабчи бўлгани, Тошкентлик шифокорларни олиб келиб даволатишга ваъда бериб, алдаганини айтган ҳамда ваъдасини бажармаса ўзи билан олиб келган бензинни хонасига сепиб, ёқиб юборишини айтиб қўрқитган. Шу ерда бўлган шифокорлар ва фуқаролар томонидан Ф.Азимов тўхтатиб қолинган. Айни кунда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олиш, жиноятларнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик вакилларини ролини кучайтириш, тарғибот ташвиқот ишлари кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди. Шунингдек, бошқа худудларда такрор содир этилишини олдини олиш мақсадида маҳаллаларда, кохона ва ташкилотларда жамоатчилик вакиллари ва фаоллари билан учрашувлар ўтказиб, жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришга келишиб олинди. Бу борада вақтинча ишсиз, спиртли ичимлик истеъмол қилиб юришга одатланган, шубҳали тарзда ҳаёт кечираётган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг турмуш тарзи, юриш-туриши назоратга олиниб, профилактик ишларни кучайтириш зарурлиги уқтирилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.