ЖАМИЯТ

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА «БИЗНЕС МАРАФОН» ЛОЙИҲАСИ СПИКЕРЛАРИ ИШТИРОКИДА МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ


07.04.2021   613

Жорий йилда ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бир қанча ҳамкор ташкилотлар томонидан водий ёшлари учун «Бизнес марафон» лойиҳаси ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда «Бизнес марафон» лойиҳаси спикерлари иштироки билан мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар юзасидан ўзаро фикр билдирилиб, андижонлик ёшларнинг мақсадли лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бу борадаги режалар белгиланди.