Бугуннинг гапи

Вилоят ҳокими пахтазорда


22.10.2018   246

Дам олиш кунлари вилоятимиз аҳолиси ўз иҳтиёри билан пахтазорга чиқиб, умумҳалқ ҳашарида фаол иштирок этдилар. Шу куни терим суръати ҳам ошди. Вилоят хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов хам ҳашарчилар қатори ўз оила азолари, қўни-кўшни, маҳалла аҳли билан бирга Пахтаобод туманидаги Бўстон массиви, “Дилкушод Нилуфар” фермер хўжалиги пахта терди. Йиллик режасини 110 фоизга бажарган мазкур фермер хўжалигида байрамона кайфият билан терим уюштирилди. Вилоят раҳбари хам ўзи терган пахтасини тарозидан ўтказди. Теримчилар қатори тушлик қилди. Ҳар бир килограмм терилган пахта учун 1500 сўмдан хақ тўланди. Санъаткорлар шўх куй ва қўшиқлари билан ҳашарга завқ улашди. Келинлари ва кизлари билан мавсум бошидан буён 9 тонна пахта терган Машрабхон Хасановага, фермер хўжалиги раҳбарига ва барча теримчиларга вилоят хокими қимматбаҳо совғаларини топширди.

Мен ҳокимимизни кўшниси бўламан, - дейди Гулнозахон Рахимова. - Биз қўшнилар, махалладошлар биринчилардан бўлиб пахтазорга отландик. Пахта умумҳалқ бойлиги эканлигини ҳис қилган ҳолда уни сўнгги мисколларигача териб олиш ватанпарварлик бурчимиз деб ҳисоблаймиз.

Тушликдан сўнг Ш. Абдураҳмонов Урганжи массиви “Урганжи Обиджон ҳосили мўл” фермер ҳўжалиги даласида бўлди. Теримчилар билан биргаликда пахта теришни давом эттирди.

Ҳоким ҳашарчилар билан суҳбатлашиб, уларга раҳмат айтди. Теримда фаол иштирок этганларга совғалар улашди.

- Вилоят ҳокимининг мурожаатидан руҳланиб келин ва қизларим хатто ўғлимни ҳам ёнимга олиб пахта теришга чиқдик, - дейди ОйлиновХолматова.Унинг биз билан ёнма-ён туриб пахта териши руҳлантириб юборди. Барчамизни кайфиятимизни кўтарди. У кишининг камтарлиги халқ билан ҳамнафаслигига яна бир бор шохид бўлдик.

- Турли соҳа эгаларини ўз ҳохиши билан пахта теримида қатнашаётганлиги мени қувонтирди, - дейди вилоят раҳбари. – Далаларимизда ҳали ҳосил етарлича бор. Уни нест-нобуд қилмай, қуёшли кунлардан унумли фойдаланиб териб олсак, албатта кўзланган маррани эгаллаймиз. Пахта мамлакатимиз иқтисодиётини асосларидан биридир. Бу юртимизни янада обод бўлиши ва турмуш шароитимизни яхшиланишига омил бўлади. Йиғим-теримда иштирок этаётган ҳашарчиларга миннатдорлик билдираман. Уларга ишонаман ва суянаман.

Ғуломқодир Абдураҳимов.