Вилоят ҳокими: МУАММОНИНГ КАТТА-КИЧИГИ БЎЛМАЙДИ

26.08.2023 1062
Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади. Вилоятимизда ҳар ойнинг охирги шанбаси, фуқароларни қабул қилиш куни ҳисобланади. Бугун вилоят раҳбари Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси биносида аҳолини қийнаб келаётган муаммолари, ечимсиз қолаётган дарду-ташвишларини ҳал қилиш мақсадида фуқароларни қабул қилди.
Айни жараёнда жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам халқ ичига кириб бориш, унинг ташвиш ва муаммоларини чуқур ўрганган ҳолда тегишли идора ва ташкилотлар билан бамаслаҳат ҳал этишнинг натижадор воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Аҳоли мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли алоқадор идора ва ташкилотлари мутахассислари жалб этилди.
-Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Сайёр қабул эса фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларни ҳал этишда энг мақбул йўллардан бири, - дейди вилоят ҳокими. – Шу кунга қадар қабулга келган ҳар бир фуқаронинг мурожаати беъэтибор қолмаган. Умид билан адолат истаб келган одамларга барча имкониятларимиздан келиб чиқиб, қонун доирасида ёрдам бериб келмоқдамиз.
Қабул жараёнида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган фуқаролар билан алоҳида учрашиб, уларнинг дарду мурожаатларини тинглади. Деярли барча мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Бази бир муддат талаб қиладиган масалалар тегишли мутасаддиларга вазифа этиб юкланди.
Эрта тонгдан бошланган қабул жараёнига келган ҳар бир фуқаро билан вилоят раҳбаринингсамимий мулоқоти, ҳар бир мурожаатга топилган ечим, ташриф буюрганларнинг дардига дармон бўляпти,
Вилоят ҳокимининг қабули давом этмоқда.
Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА.