Андижон 24

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МИНГ НУСХА «БОБУРНОМА» КИТОБИНИ ТАРҚАТДИ


14.02.2021   4129

Андижонда буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган «Не ерда бўлсанг эй гул...” деб номланган адабий тадбир давомида Бобур ғазалларидан ёки Бобур ҳақида шеър, қўшиқ айтган тадбир иштирокчиларга “Бобурнома” китоби совға қилинди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан тадбир давомида иштирокчилар, ёшларга бир минг нусха “Бобурнома” китоби тарқатилди.