Жамият

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҲАШАРЧИЛАР ХУЗУРИДА


27.10.2018   418

угун ҳимматли кўнгилилар далалардаги пахта ҳосилини жадал йиғиштиришга кўмаклашяптилар. Андижоннинг «оқ олтин» хирмони кундан кунга юксалмоқда.

Андижон вилояти ҳокими иҳтиёрий равишда Избоскан тумани, «Мадад барака» массивидаги «Андижон ҳосил ҳамкори» фермер хўжалиги даласидапахта теримига чиққан ҳашарчилар хузурига борди. Дала бошида мададкорлар билан кўришди. Ҳар бирига мукофот топширди. Уларнинг қалб даъвати билан кўнгилли бўлиб пахта теримида қатнашаётгани учун миннатдорлик билдирди.



- Пахта ҳаммамизнинг бойлигимиз,- дейди Андижон шаҳри, Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Умидахон опа Мирзаева.

- Ихтиёрий ҳашарга чиқиб, ҳар куни 20-30 килограм пахта теряпман. Мукофотдан рухланиб янада астойдил ишлашга аҳд қилдим.

- Мен Андижон шаҳрининг Эркин маҳалла фуқаролар йиғиниданман, - дейди Наргизахон Темирова ўзини таништириб.– ҳашарчилар қаторида вилоят ҳокими қўлидан мукофот олганим ғайратимни оширди. Кўнгиллилар қаторида Андижонимизнинг пахта хирмонига баҳоли қудрат ҳисса қўшиш ҳаракатидаман.

- Ҳимматли хашарчилар ёрдамида шартнома режасини бажарамиз, - дейди «Андижон ҳосил ҳамкори» фермер хўжалиги раҳбари Хурнисо Йўлдошева. – Бу куни ҳашарчилар билан далада байрам қиламиз.

Моҳидил Абдумухтарова, Раънохон Дадабоева, Зарифа Хожиевалар ҳам теримдаидғор ҳашарчилардан қолишмаяпти.

«auz.uz» online гуруҳи.